Ўзбекистонга 8 ойда қанча турист келгани айтилди
Interesting
−
15:45 372 1 minute
Жорий йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистонга 9 млн 102 минг 729 нафар хорижий фуқаро туристик мақсадларда ташриф буюрди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, мазкур кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,6 млн нафарга ёки 21,1 фоизга ошган.
Ҳисобот даврида Ўзбекистонга энг кўп туристлар Қирғиз Республикасидан келган. Уларнинг сони 2 млн 524 минг 378 нафарни ташкил қилган.
Кейинги ўринлардан Қозоғистон – 2 млн 171 минг 581 нафар, Тожикистон – 2 млн 25 минг 400 нафар билан жой олган.
- Россия – 867 757 нафар;
- Афғонистон – 329 620 нафар;
- Хитой – 318 465 нафар;
- Туркманистон – 224 766 нафар;
- Туркия – 130 155 нафар;
- Ҳиндистон – 39 538 нафар;
- Германия – 32 249 нафар.
Маълумот учун, жорий йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистонга 7 млн 749 минг 308 нафар хорижий фуқаро туристик мақсадларда ташриф буюрган эди. Август ойининг ўзида мамлакатга 1 млн 353 минг 421 нафар турист келган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жорий йилнинг биринчи ярмида 3,5 млн нафар Ўзбекистон фуқароси туристик мақсадларда хорижга сафар қилгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
All