Ўзбекистонга энг кўп туристлар қаердан келади?
−
29 August 2024 17265 1 minute
Жорий йилнинг биринчи ярмида энг кўп Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари Ўзбекистонга туристик мақсадларда ташриф буюргани маълум бўлди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, 2024 йилнинг январь-июль ойларида жами 4,2 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга келган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 562,5 минг нафарга ёки 15,3 % га ошган.
Ўзбекистон Республикасига туристик мақсадларда келган чет эл фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича:
- Қирғиз Республикаси – 1,2 млн нафар;
- Тожикистон – 1,2 млн нафар;
- Қозоғистон – 845,8 минг нафар;
- Россия – 442,1 минг нафар;
- Туркманистон – 83,7 минг нафар;
- Туркия – 62 минг нафар;
- Хитой – 35,5 минг нафар;
- Ҳиндистон – 33,3 минг нафар;Жанубий Корея – 23,9 минг нафар;
- Италия – 19,5 минг нафар;
- бошқа давлатлар – 211,2 минг нафар.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонга тижорат мақсадида энг кўп Туркманистон фуқаролари ташриф буюраётгани ҳақида хабар берилганди.
Live
AllBAAdagi YTHda 14 kishi halok bo'ldi
13 November
Eronda raketa uchirish qurilmasiga zarba berildi
13 November