Ўзбекистонга энг кўп туристлар қаердан келади?
Жамият
−
29 Август
13785Жорий йилнинг биринчи ярмида энг кўп Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари Ўзбекистонга туристик мақсадларда ташриф буюргани маълум бўлди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, 2024 йилнинг январь-июль ойларида жами 4,2 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга келган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 562,5 минг нафарга ёки 15,3 % га ошган.
Ўзбекистон Республикасига туристик мақсадларда келган чет эл фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича:
- Қирғиз Республикаси – 1,2 млн нафар;
- Тожикистон – 1,2 млн нафар;
- Қозоғистон – 845,8 минг нафар;
- Россия – 442,1 минг нафар;
- Туркманистон – 83,7 минг нафар;
- Туркия – 62 минг нафар;
- Хитой – 35,5 минг нафар;
- Ҳиндистон – 33,3 минг нафар;Жанубий Корея – 23,9 минг нафар;
- Италия – 19,5 минг нафар;
- бошқа давлатлар – 211,2 минг нафар.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонга тижорат мақсадида энг кўп Туркманистон фуқаролари ташриф буюраётгани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси