Ўзбекистонга эркак туристлар кўпроқ келганми ёки аёллар?
Бу қизиқ
−
14 Февраль 393 1 дақиқа
2025 йилда жами 11,7 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, мазкур даврда Ўзбекистонга жами 200 та давлатдан туристлар ташрифи қайд этилган.
Шундан:
- эркаклар – 6 404 283 нафар;
- аёллар – 5 275 345 нафар.
Уларнинг ёш бўйича тақсимоти қуйидагича:
- 0-18 ёш – 1 479 729 нафар;
- 19-30 ёш – 1 924 358 нафар;
- 31-55 ёш – 5 923 793 нафар;
- 56 ёш ва ундан катталар – 2 351 748 нафар.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2030 йилгача Ўзбекистонга келадиган йиллик туристлар оқимини 2 карра ошириб, 20 миллионга етказиш режа қилингани ҳақида хабар берилган эди.
Live
БарчасиҚашқадарё ва Самарқандда дўл ёғди
13 Февраль