Тошкентда чиқинди қутилари кескин кўпайтирилади
Жамият
−
04 июл 1567 2 дақиқа
Тошкентдаги автобус бекатлари, вокзал, аэропорт ва метро станцияларида сайёҳлар учун шаҳар маршрутларини кўрсатувчи, телефонга бепул ва осон юклаб олинадиган хариталари жорий этилади. Бу ҳақда бугун, 4 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев ўз раислигида Тошкент шаҳри, хусусан, Сергели туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва маҳаллаларда хавфсиз муҳит яратиш масалалари юзасидан ўтказилаётган видеоселектор йиғилиши мутасаддиларга топшириқ берди.
Қайд этилишича, йил бошидан буён Тошкент шаҳрига қарийб 3 миллион хорижлик сайёҳ ташриф буюрган. Уларнинг кўпчилиги тарихий обидалар, истироҳат боғлари, бозорлар, кафе-ресторанлар ва туристик маҳаллаларга пиёда бориб, хотиржам сайр қилишни истайди.
Бунинг учун йўл кўрсаткичлари, қулай маршрутлар ва рақамли хариталар зарурлиги қайд этилган. Мутасаддиларга автобус бекатлари, вокзал, аэропорт ва метро станцияларида сайёҳлар учун шаҳар маршрутларини кўрсатувчи, телефонга бепул ва осон юклаб олинадиган хариталарни жорий этиш топширилган.
Давлат раҳбари Тошкент азалдан тоза, озода ва “яшил” шаҳар сифатида эътироф этиб келинганини таъкидлаган. Шу билан бирга, кўчалар, хиёбонлар ва парклардаги тозалик муҳити аҳоли ва туристлар талабига қай даражада мос экани танқидий таҳлил қилинган.
Бу масала оддий кўринса-да, аслида, маданият ва қадрият экани қайд этилган. Маҳалла раислари, нуронийлар ва фаолларга аҳоли билан бирга ободончилик, дарахт экиш ва уларни суғориш ишларига бош-қош бўлиш, ёшларга “Тозалик остонадан бошланади” деган қадриятни сингдириш зарурлиги таъкидланган.
Шунингдек, пойтахт меҳмонлари ва сайрга чиққан аҳоли учун ҳожатхоналар етишмаслиги қайд этилган. Бир ой муддатда алоҳида дастур ишлаб чиқиб, шу йилнинг ўзида ҳар бир туманда 15-20 та замонавий ҳожатхона қуриш учун ерларни аукционга чиқариш вазифаси қўйилган.
Чиқинди қутиларини кескин кўпайтириш бўйича ҳам чоралар кўрилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Сергели ва Янгиҳаёт туманларидаги канализация билан боғлиқ бадбўй ҳид муаммосини жорий йил 1 сентябргача ҳал этиш бўйича топшириқ бергани ҳақида хабар қилинган эди.
Live
Барчаси