Ўзбекистондаги талабаларнинг қанчаси ҳам ўқиб, ҳам ишлайди?

Local

−

image

Бугунги кунда Ўзбекистон бўйлаб 114 505 нафар талаба расман ишламоқда. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, давлат ташкилотларида 62 691 нафар (54,7%), хусусий субъектларда 47 878 нафар (41,8%), ҳар иккала секторда эса 3 936 нафар (3,5%) талабалар фаолият юритмоқда. Маълумотларга кўра, жинс бўйича эркаклар  67 099 нафарни (58,6%) аёллар эса 47 406 нафар (41,4)ни ташкил қилади.

Шунингдек, ҳудудлар кесимида улар қуйидагиларни ташкил этади:

  •  Тошкент шаҳри – 36135 нафар (31,6%);
  • Самарқанд вилояти – 9931 нафар (8,7%);
  • Фарғона вилояти – 9779 нафар (8,5%);
  • Тошкент вилояти – 8927 нафар (7,8%);
  • Қашқадарё вилояти – 8202 нафар (7,1%).

Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends