Ўзбекистондаги талабаларнинг қанчаси ҳам ўқиб, ҳам ишлайди?
Жамият
−
26 Июнь
4269Бугунги кунда Ўзбекистон бўйлаб 114 505 нафар талаба расман ишламоқда. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, давлат ташкилотларида 62 691 нафар (54,7%), хусусий субъектларда 47 878 нафар (41,8%), ҳар иккала секторда эса 3 936 нафар (3,5%) талабалар фаолият юритмоқда. Маълумотларга кўра, жинс бўйича эркаклар 67 099 нафарни (58,6%) аёллар эса 47 406 нафар (41,4)ни ташкил қилади.
Шунингдек, ҳудудлар кесимида улар қуйидагиларни ташкил этади:
- Тошкент шаҳри – 36135 нафар (31,6%);
- Самарқанд вилояти – 9931 нафар (8,7%);
- Фарғона вилояти – 9779 нафар (8,5%);
- Тошкент вилояти – 8927 нафар (7,8%);
- Қашқадарё вилояти – 8202 нафар (7,1%).
LiveБарчаси