Терактдан сўнг Раисий Кирмонга борди

World

image

Эрон Президенти Иброҳим Раисий терактлар содир этилган Кирмон шаҳрига ташриф буюрди.

У шаҳар хавфсизлик идоралари раҳбарлари ва жабрланган фуқаролар билан учрашган. Бу ҳақда “Fars News Agency” маълум қилди.

Билдирилишича, Раисий шаҳар хавфсизлик идоралари раҳбарияти билан Кирмон шаҳрида Голзар-Шахадае шаҳарчасига олиб борувчи йўлда содир этилган теракт бўйича учрашув ўтказган ва "Пайғамбар" шифохонасида теракт оқибатида жабрланганлар аҳволидан хабар олган.

Эслатиб ўтамиз, Эрондаги портлашлар ИШИДнинг худкуш-террорчилар томонидан фаоллаштирилгани эълон қилинган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends