Алиев Раҳмоналиев жамоасига қарийб 35 млрд сўм ажратди
Sport
−
18:08 2594 1 minute
Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Умарали Раҳмоналиев тўп сурадиган “Сабаҳ” клубига 5 миллион манат (тахминан 34,78 миллиард сўм) молиявий ёрдам кўрсатиш тўғрисида фармойишни имзолади. Бу ҳақда AZERTAC хабар берди.
Агентликнинг хабар беришича, “Сабаҳ”нинг UEFA Чемпионлар лигаси умумий босқичига чиқиши муносабати билан клубга Президент бюджетдан 5 миллион манат ажратади. Молия вазирлигига белгиланган маблағни ажратиш топширилган. Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасига фармойишдан келиб чиқадиган масалаларни ҳал этиш вазифаси юклатилган.
Қайд этиш жоиз, “Сабаҳ” ўз тарихида илк бор Чемпионлар лигасининг умумий босқичига йўлланма олди. Баку клуби плей-офф босқичида Исроилнинг “Хапоэль Беэр-Шева” жамоасини икки ўйин натижасига кўра 6:4 ҳисобида мағлуб этди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Сабаҳ”нинг Чемпионлар лигаси асосий босқичига олиб чиққан ҳал қилувчи ўйинда Умарали Раҳмоналиев жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилгани ҳақида хабар берилганди.
Live
All