Президент Фарғонага жўнаб кетди

Local

image

Бугун, 14 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Президент Қўқон шаҳрида бу йил биринчи маротаба ўтказилаётган Халқаро ҳунармандчилик фестивалининг асосий тадбирларида иштирок этади. Тантанали очилиш маросими Қўқон марказидаги Худоёрхон ўрдаси майдонида бўлиб ўтади. 

Давлат раҳбари, шунингдек, ҳудудда иш бошлаган саноат корхоналари фаолияти билан танишиши, вилоят фаоллари, зиёлилар билан мулоқот қилиши ҳам кутилмоқда.


Rate Count

42

Rating

2.8

Rate this article

Share with your friends