Президент Фарғонага жўнаб кетди
Жамият
−
14 Сентябрь 2019
6730Бугун, 14 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Президент Қўқон шаҳрида бу йил биринчи маротаба ўтказилаётган Халқаро ҳунармандчилик фестивалининг асосий тадбирларида иштирок этади. Тантанали очилиш маросими Қўқон марказидаги Худоёрхон ўрдаси майдонида бўлиб ўтади.
Давлат раҳбари, шунингдек, ҳудудда иш бошлаган саноат корхоналари фаолияти билан танишиши, вилоят фаоллари, зиёлилар билан мулоқот қилиши ҳам кутилмоқда.
LiveБарчаси
Эронда қуролли кучлар паради ўтказилди.
18 Апрель