Олтинсой туманига ҳам янги ҳоким тайинланди
Local
−
30 December 2025 4513 2 minutes
Бугун, 30 декабрь куни Сурхондарё вилоятининг Олтинсой тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келган Баҳром Маҳматраимов лавозимидан озод этилди ва унинг ўрнига Отабек Мавлонов тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Халқ депутатлари Олтинсой тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтган. Унда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этиб, туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар ва истиқболдаги режаларга тўхталган.
Сессия давомида ташкилий масала кўриб чиқилган. Шу кунгача Олтинсой тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келган Баҳром Маҳматраимов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилган.
Вилоят раҳбари туман ҳокими лавозимига Миллий кадрлар захирасидан тавсия этилган Отабек Рустамович Мавлонов номзодини таклиф этган. Мазкур номзод Халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари томонидан маъқулланган.
Маълумот учун, Отабек Мавлонов 1980 йилда Термиз туманида туғилган. 2001 йилда Термиз давлат университетини молия йўналиши бўйича тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида маҳаллий ҳокимликлар ҳамда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари маркази тизимида турли лавозимларда фаолият юритган. Жумладан, Термиз тумани ҳокимининг ўринбосари, вилоят Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимларида ишлаган. Тайинловга қадар эса Сурхондарё вилояти Инвестициялар, саноат ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятининг Термиз ва Қумқўрғон туманларига ҳам янги ҳокимлар тайинланган эди. Хусусан, Термиз туманига Шуҳрат Қаландаров ва Қумқўрғон туманига Фаррух Ҳолиқов ҳоким этиб тайинланди.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September