Мирзо Улуғбек туманидаги кўп қаватли уйнинг томига ўт кетди (видео)

Crime

image

Кеча, 16 август куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган кўп қаватли уйнинг том қисмида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, соат 22:02 да Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани, Асака кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг том қисмида ёнғин содир бўлгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВББга хабар келиб тушган.

Шунга кўра, қутқарув бўлинмалари ёнғин жойига етиб борган ва ёнғин соат 22:43 да қуршаб олиниб, 23:33 да ўчирилган.

Билдирилишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Миробод туманидаги янги қурилаётган бинода ёнғин содир бўлган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends