Жирканч жиноят: хотинини ўлдириб, 2,5 яшар қизини зўрлаган ота умрбод қамалди
Crime
−
05 November 1834 2 minutes
Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида 24 ёшдаги хотинини ўлдириб, 2,5 яшар қизига жинсий зўравонлик қилган ва унинг ҳам умрига зомин бўлган эркак умрбод қамалди. Бу ҳақда “Замон” дастурида хабар берилди.
Қайд этилишича, ҳодиса жорий йилнинг 7 июнь куни содир бўлган. Эркак соат 6:00 ларда спиртли ичимлик таъсирида маст ҳолатда турмуш ўртоғи яшаб келган хонадонга келиб, уй эшигини ўзида мавжуд калит билан очган. У турмуш ўртоғи Э.ни рашк сабаб қасддан ўлдириш мақсад қилган ва шу куни соат 7:30 ларда хонадон меҳмонхонасида ожиз аҳволдаги хотинининг бош соҳасига бир марта қўли билан уриб, сўнг бўйин қисмидан бўққан. Шу орқали ҳаёти учун оғир тан жароҳатлари етказган ва қасддан ўлдирган.
Онаси ҳаётдан кўз юмгандан кўп ўтмай, жанжал овозидан уйғонган, ҳали икки ярим ёшга тўлмаган қизалоқ ҳам отасининг зўравонлигига дуч келган. Эркак 2023 йилда туғилган фарзанди С. ни кўрган ва унинг ожизлигидан фойдаланиб, хонадон ётоқхонасига олиб кирган ва зўрлик ишлатиб, ўзининг жинсий эҳтиёжини инсонга хос бўлмаган ғайритабиий усулда қондирган. Ота жирканч жиноятини ҳамда мурдани яшириш мақсадида С. нинг жасадини хонадондаги қора рангли спорт сумкасига жойлаб, отаси яшаб келган уйга олиб борган ва ҳовлидаги эски услубда қурилган ҳожатхонага ташлаб юборган.
Бироқ 28 ёшли судланувчи суд охиригача айбловларни тан олмаган, аммо суд иш бўйича тўпланган далилларни баҳолаб, уни турмуш ўртоғи ва қизининг ўлимида айбли деб топган. Суд ҳукми билан эркакка жиноятлар мажмуи бўйича узил-кесил умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жазо махсус тартибли колонияларда ўталиши белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида аёл ва унинг тўрт нафар вояга етмаган фарзандлари устига бензин сепиб, ёқиб юборган эркак умрбод қамалганди.