Махачев UFC’нинг ўрта вазн тоифасига ўтиши мумкинлигини айтди
Sport
−
13:11 380 1 minute
UFC’нинг ярим ўрта вазн тоифасидаги амалдаги чемпиони Ислом Махачев ўрта вазн тоифасига кўтарилиши мумкинлигини тан олди. Бироқ у бундай қарорни амалга ошириш осон бўлмаслигини таъкидлади. Бу ҳақда Маҳачев Тошкентда бўлиб ўтадиган самбо бўйича Жаҳон чемпионати олдидан журналистлар билан мулоқотда гапирди.
“Ўрта вазнга ўтишми? Бунинг учун Ўзбекистонда бир ой қолиб, ҳар куни палов ейишим керак бўлади. Бу қийин, билмадим. Жамоа ичида бу ҳақда айрим суҳбатлар бўлди. Яхшилаб ўтириб, ўйлаб кўришим керак. Чунки мушак массасини ошириш осон бўлмаяпти”, дейди Маҳачев.
Маълумот учун, UFC’нинг ўрта вазн тоифасидаги амалдаги чемпиони америкалик Шон Стрикленд ҳисобланади.
Маълумот учун, 35 ёшли Ислом Маҳачев ММА фаолияти давомида 29 та ғалаба ва битта мағлубият қайд этган. У жанговор самбо бўйича жаҳон чемпиони ҳам ҳисобланади. Самбо бўйича 50-жаҳон чемпионати жорий йилнинг 6-8 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Маҳачев мусобақанинг фахрий меҳмонлари қаторида иштирок этади.
Live
All