Қорақалпоғистонда уй ва озиқ-овқат дўкони ёниб кетди
Crime
−
05 August 2023 5470 1 minute
Бугун, 5 август куни Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл туманида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун соат 13:24 да туманнинг “Тошкент” МФЙ Ибратли кўчасида жойлашган уй ва озиқ овқат дўконида ёнғин содир бўлаётгани ҳақидаги хабар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига келиб тушган.
Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 13:34 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 14:03 да ўраб олинган ва соат 14:45 да ўчирилган.
Ёнғин оқибатида уй ва дўконнинг тахминан 187 квадрат/метр майдонида том қисми ёниб зарарланган.
Ҳодисада тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқлиги маълум қилинган.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Намангандаги бозорлардан бири ёниб кетганди. Шунингдек, Тошкентдаги мактабда ёнғин чиққан.
Live
AllBAAdagi YTHda 14 kishi halok bo'ldi
13 November
Eronda raketa uchirish qurilmasiga zarba berildi
13 November