Глобал ёнилғи инқирози бошланган – WSJ
World
−
09:43 1244 2 minutes
Дунё бўйлаб глобал ёнилғи инқирози бошланган ва у Яқин Шарқдаги кескинликнинг кучайиши фонида юзага келган. Бу ҳақда кеча, 15 сентябрь “The Wall Street Journal” хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, АҚШ нефт компаниялари раҳбарлари аввалроқ огоҳлантирган глобал ёнилғи инқирози аллақачон бошланган. Дунё бўйлаб тижорий ёнилғи захиралари ярим йилдан ортиқ вақт давомида камайиб бормоқда. Нефтнинг стратегик захираларидан фойдаланиш имкониятлари ҳам деярли тугаган.
Энергетика соҳаси экспертлари Яқин Шарқдаги можароларни якунлаш истиқболи кўринмаётгани вазият назоратдан чиқиб кетишига олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирган.
WSJ маълумотларига кўра, АҚШда дизель ёнилғиси нархи бир ой ичида қарийб 14 фоизга ошиб, бир галлони учун рекорд даражадаги 6,23 долларга етган. Бир йил давомида дизель нархи 60 фоиздан кўпроқ қимматлаган.
Бензин нархи эса 4,32 долларга кўтарилган. АҚШ нефтининг нархи сўнгги уч ҳафтада 19 фоизга ошиб, бир баррели қарийб 101 долларга етган.
Қайд этилишича, вазиятни Эрон билан давом этаётган можаро, нефть ташувчи кемалар ва инфратузилмага ҳужумлар, шунингдек, Хитой ўз захираларидан фойдаланганидан кейин нефть харидларини кўпайтиргани янада мураккаблаштирмоқда.
Нашрнинг ёзишича, Яқин Шарқ ва Украинадаги можаролар туфайли нефтьни қайта ишлаш заводларининг фаолияти тўхтагани дизель ёнилғиси таъминоти чекланишига олиб келмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Трамп 13 сентябрь куни Украина Президенти Владимир Зеленскийни Россиянинг дизель инфратузилмасига зарбалар беришни тўхтатишга чақирган эди. Унинг айтишича, бундай ҳужумлар дунёга зарар етказаётган дизель ёнилғиси танқислигига олиб келмоқда.
Live
AllRonaldu “Al-Nasr” klubini sotib olmoqchi
15 September