Damas’да 11 нафар боғча боласини ташиган ҳайдовчи жазоланди

Local

−

image

Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида Damas ҳайдовчиси 11 нафар боғча боласини ташигани аниқланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, ҳолат жорий йилнинг 8 октябрь куни туманнинг Тошкент маҳалласида содир бўлган. Ҳайдовчи ўзининг Damas русумли автомобилида 11 нафар болани олиб кетаётган вақтда йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан тўхтатилган.

Билдирилишича, ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-8-моддаси (транспорт воситасида одам ташиш қоидаларини бузиш) асосида маъмурий баённома расмийлаштирилган. У билан профилактик тушунтириш ишлари ҳам олиб борилган.

Ҳайдовчи қоидабузарлигини тан олиб, бундай ҳолат бошқа такрорланмаслигини билдирган. Шунингдек, у бошқа ҳайдовчиларни ҳам белгиланган қоидаларга риоя қилишга чақирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида 21 нафар боғча боласини ташиган Damas ҳайдовчиси ушлангани ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends