Арипов Қирғизистонга борди
World
−
01 August 2019 4521 1 minute
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Қирғизистонга ташриф буюриши ҳақида хабар берган эдик.
Бугун, 1 август куни Абдулла Арипов Қирғизистон Республикасига борди. Бу ҳақда Қирғизистон Ҳукумати Матбуот хизмати хабар берди.
Бишкекдаги “Манас” халқаро аэропортида Абдулла Ариповни Қирғизистон вице-Бош вазири Жениш Разақов кутиб олди.

Абдулла Арипов ташрифи давомида Қирғизистон Бош вазири Муҳаммадқали Абилғозиев билан учрашади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Бош вазири Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков қабулида ҳам бўлади.