Эртага Арипов сафарга чиқади
Жамият
−
31 Июль 2019
2504Эртага, 1 август куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Қирғизистонга ташриф амалга оширади. Бу ҳақда НТС хабар берди.
Абдулла Арипов Бишкекда Қирғизистон Бош вазири Муҳаммадқали Абилғозиев билан тор ва кенг доирада учрашув ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, Арипов ва Абилғозиев сўнгги бор 2018 йилнинг 18 декабрь куни Ошда ўтган Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарадош вилоятлари раҳбарлари кенгашида учрашганди.
LiveБарчаси