Андижонда мансабдор 8,5 минг доллар пора билан ушланди
Crime
−
03 August 2003 1 minute
“Андижон сув таъминоти” АЖ Жалақудуқ тумани филиали бошлиғи фуқародан канализация тармоғи ўтказиш учун техник шарт олиб бериш эвазига пул талаб қилганликда гумонланмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум бўлишича, К.Т. фуқаро Б.А.нинг “Туялас” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги хонадонига канализация тармоғи ўрнатиш учун техник шарт расмийлаштириб беришини айтган. Бунинг эвазига пул олиш учун у бошқа шахсдан фойдаланган.
К.Т. нинг топшириғига кўра, фуқаро М.Ш. 8 500 АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ҳамда 28,211-моддалари (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда талабаликдан четлаштирилган қизни ўқишга қайта тиклаш эвазига 700 АҚШ доллари талаб қилган техникумнинг собиқ декани ушлангани ҳақида хабар берилган эди.
Live
All