Самарқандда мактаб директори $400 пора билан ушланди

Crime

−

image

Самарқанд шаҳридаги умумий ўрта таълим мактаби директори фуқарони ўқитувчи лавозимига ишга киритиш эвазига 400 доллар олган вақтида ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Унда мактаб директори Н.А. фуқаро Қ.М. ни ўқитувчи лавозимига ишга қабул қилишни ваъда қилиб, ундан 400 АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан мактаб директорига нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган шаҳрида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ “Энергосавдо” филиалининг Янги Наманган тумани бўлими бошлиғи ва устаси 2,5 минг АҚШ доллари пора олаётган вақтда ушлангани ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends