Чегарадан $17 мингни яширинча олиб ўтмоқчи бўлган ҳайдовчи қўлга тушди
Crime
−
10:07 511 1 minute
Андижондаги “Дўстлик” чегара божхона постида юк автомобилининг орқа ўриндиғига яширилган 17 минг доллар нақд пул аниқланди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси хабар берди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистондан қўшни давлатга чиқиб кетаётган юк автомобили белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилган. Жараёнда ҳайдовчининг хатти-ҳаракатлари божхона ходимида шубҳа уйғотган ва транспорт воситаси батафсил кўздан кечирилган.
Натижада автомобилнинг орқа ўриндиғига яширилган, божхона назоратига тақдим этилмаган ва оғзаки сўровда ҳам маълум қилинмаган 17 минг АҚШ доллари миқдоридаги нақд хорижий валюта аниқланган.
Билдирилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент халқаро аэропортида қарийб 691 грамм тилладан ясалган, дастлабки қиймати 1 миллиард 20 миллион сўмдан ошадиган заргарлик буюмларини божхона назоратидан яшириб олиб киришга уринишлар аниқланганди.
Live
All