АҚШ Хитойга 72 соат муҳлат берди

World

image

АҚШ Хитойга 72 соат ичида Хьюстондаги (Техас) Бош консулхнасини ёпишни талаб қилди. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар тарқатди.

Икки давлат ўртасидаги муносабатлари охирги вақтларда яхши эмаслиги тўғри. Аммо Америка дабдурустдан  нега бундай талаб қўйгани ҳозирча номаълум.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ Хьюстондаги консулхонани ёпишни талаб қилганини тасдиқлади. Мамлакат бу талабни бекор қилишни талаб қиляпти.

Аввалроқ, АҚШ Хитойга қаршилик кўрсатиш учун халқаро коалиция тузиш ташаббуси билан чиққанди. Бу ташаббусни Буюк Британия қўллаб-қувватлаши айтилганди.


Rate Count

5567

Rating

3

Rate this article

Share with your friends