Ёлғиз отнинг чанги чиқмас. АҚШ Хитойга қарши халқаро коалиция тузмоқчи
Олам
−
21 Июль 2020
15753АҚШ Хитойга қарши тура оладиган халқаро коалиция тузишни хоҳлаяпти. Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео Лондонда Буюк Британия Ташки ишлар вазири Доминик Рааб билан ўтказган матбуот анжуманида айтиб ўтди.
“Биз (Пекиндан келаётган) таҳдидни тушунадиган коалиция тузишимиз ва жамоавий уринишлар билан Хитой Компартиясни бундай хатти-ҳаракат мамлакат манфаатларига ишламаслигига ишонтиришимиз мумкин”, деди Помпео Хитойни тизимли равишда халқаро ҳуқуқ нормаларини бузиб келишда айблаб.
Хусусан, у Жанубий-Хитой денгизидаги вазиятни, Хитой ва Ҳиндистон қарама қаршилигини, Хитойнинг ҳақиқий маълумотларни яшириши натижасида коронавирус инфекциясининг тарқалиб кетишидаги ролини эслатиб ўтди.
Помпеонинг сўзларига кўра, расмий Вашингтон эркинлик ва демократия қадрини тушунган дунё давлатлари Хитой Коммунистик партиясидан келаётган таҳдидни ҳам сезиши кераклигини хоҳлайди. Давлат котиби давлатларни Хитойга қарши биргаликда ҳаракат қилишга чақирган ва Буюк Британия ҳам шу йўналишда ҳаракат қилишини қўшиб ўтган.
Помпео анжуманда яна бир бор Хитойни давлат компаниялари орқали америка интеллектуал мулкларини ўғирлашда айблади.