Германияда коалициянинг қулаши Берлинга фойда келтириши мумкин – FP
Олам
−
09 Ноябрь
2271Германияда ҳукмрон коалициянинг (Германия Социал-демократик партияси (СПД), Яшиллар, Эркин демократик партия (ЭДП) парчаланиши АҚШда сайланган президент Дональд Трампнинг ҳокимият тепасига келиши муносабати билан Берлинга фойда келтириши мумкин. Бу ҳақда “Foreign Policy” журнали хабар берди.
Қайд этилишича, Трампнинг қайта сайланганидан бир кун ўтиб, “коалиция қулаган даҳшатли бир пайтда” Германия ва Европага беқарорлик даврига кириш таҳдид солаётгандек туюлиши мумкин. Аммо аслида Берлиндаги инқироз унинг фойдасига бўлиши мумкин.
Журнал уч партиядан иборат коалиция “парчаланган ва қатъиятсиз” эканини таъкидлаган.
“Трамп Оқ уйга қайтиб келганида, Германия ва Европа Берлинда деярли тўлиқ фалаж бўлиши мумкин эмас”, дейилади хабарда.
АҚШ сайловларида овоз бериш Тошкент вақти билан 6 ноябрь куни эрталаб якунланди. Расмий натижалар ҳали сарҳисоб қилинмаган, бироқ, Америка матбуотига кўра, Трамп аллақачон 300 га яқин сайловчилар овозини қўлга киритган, ғалаба учун эса 270 та овоз керак. Унинг ўзи аллақачон ўзини АҚШнинг 47-президенти деб эълон қилган. Ҳукмрон Демократик партия номзоди Камола Ҳаррис мағлубиятини тан олди ва республикачини сайланган президент деб атади.
Германияда кескин сиёсий инқироз эса коалицияда бюджет, молиявий ва иқтисодий сиёсат, шу жумладан Киевга кейинги ёрдам ва қарз тормозини юмшатиш масаласи (бюджетдан кўпроқ пул сарфлашни тақиқловчи қоида) бўйича келишмовчиликлар туфайли юзага келди.
6 ноябрь куни Германия канцлери Олаф Шольц молия вазирини ишдан бўшатишга қарор қилди. Шунингдек, у 2025 йил 15 январда Бундестагда ўз ҳукуматига ишонч масаласини кўтармоқчи эканини билдирди. Агар депутатлар ишонч билдирмаса, қонунга кўра, Президент 21 кун ичида парламентни тарқатиб юбориши керак. Бундестаг тарқатиб юборилганидан кейин 60 кун ичида янги сайловлар ўтказилиши зарур.
LiveБарчаси