Шавкат Мирзиёев Токиога учиб кетди

Local

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташрифининг Нагоядаги тадбирларга бой дастури ўз ниҳоясига етди.

Давлат раҳбари Токиога жўнаб кетди. Аэропортда Президентимизни Аичи префектураси ва Нагоя шаҳри раҳбарияти, бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди.

Шавкат Мирзиёев Нагояда Аичи префектураси губернатори Хидэки Омура билан учрашди. Учрашувда Ўзбекистон ва Аичи префектураси ўртасида таълим ва маданият соҳасидаги самарали мулоқотлар йўлга қўйилгани катта мамнуният билан қайд этилди.

Давлат раҳбари Нагоя шаҳри мэри Такаси Кавамура билан ҳам учрашув ўтказди. Шундан сўнг, Ўзбекистон Президенти Нагоя университетида бўлиб, Нобель мукофоти совриндорлари ва ўзбекистонлик талаба ёшлар билан учрашди. Шавкат Мирзиёевга нагоя университетининг фахрий доктори унвони берилди.


Rate Count

29

Rating

3.3

Rate this article

Share with your friends