Измир зилзиладан қанча зарар кўргани очиқланди

Олам

image
Зилзиланинг илк таъсири. Турк лираси “қулади” north_east

Зилзиланинг илк таъсири. Турк лираси “қулади”

Измирда юз берган вайронкор зилзила натижасида 40 дан ортиқ кўп қаватли бинолар буткул қулади ва фойдаланиш учун яроқсиз ҳолга келди. Бу ҳақда Туркиянинг Шаҳарсозлик ва атроф-муҳит вазири Мурат Курум маълум қилди.

“Зилзиладан кейин 2234 та бино текширилди. 41 та бино тўлиқ вайрон бўлган ёки жиддий зарар кўрган, 1041 та бино қисман зарар кўрган”, деган Курум журналистларга.

У уйи яроқсиз ҳолга келган фуқароларга 30 минг лира (3,6 минг доллар) миқдорида, ҳалок бўлганларнинг қариндошларига 10 минг лира (1,2 минг доллар) компенсация тўланишини маълум қилди.

Фавқулодда вазиятлар ва табиий офатлар агентлигининг маълум қилишича, зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 64 нафарга етди, жабрланганлар эса 949 нафарга.

Қутқарувчилар Измирда вайрон бўлган саккизта бинода қидирув-қутқарув ишларини давом эттиряпти.

Эслатиб ўтамиз, Эгей денгизидаги 6,7 балли зилзила энг кўп Измирга талафот етказди. Табиий офатдан Грециянинг Самос ороли ҳам зарар кўрди. Шунингдек, силкиниш Афина ва Истанбул шаҳарларида ҳам сезилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия зилзила

Баҳолаганлар

235

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг