Журналистга ҳужум қилган туман раҳбарига нисбатан жиноий иш очилди
Олам
−
29 Май 2019
16519Хакасия Республикаси Шира тумани ҳокими Сергей Зайцев журналист билан юз берган воқеадан кейин лавозимини тарк этиши керак бўляпти. Бу ҳақда Федерациялар кенгаши спикери Валентина Матвиенко маълум қилди.
ТАССнинг ёзишича, Валентин Матвиенко амалдорга нисбатан “энг қаттиқ чоралар”ни қўллашни таклиф қилди.
Федерациялар кенгаши аъзоси Алексей Пушков ўз навбатида, ижтимоий тармоқдаги саҳифасида бу ҳол барча амалдорлар учун белги эканини ёзган. Унинг сўзларига кўра, ОАВ вакилининг ҳар қандай саволига ҳам бу тарзда реакция билдиришга йўл қўйиб бўлмайди.
Маълумот учун, Шира тумани ҳокими кабинетига келиб, ёнғиндан кейин янги уйлар қурилишига бюджет маблағларининг ишлатилиши бўйича савол берган “Россия 24” телеканали журналисти Иван Литоминга ҳужум қилди.
Сергей Зайцевга нисбатан журналистга қилган қўполлиги юзасидан Россия Тергов қўмитаси томонидан жиноят иши очилди. Шунингдек, унинг тахминий коррупцион ҳаракатлари ҳам текширув объектига айланди.
LiveБарчаси