Журналист Қудрат Ирназаров вафот этди
Art & Culture
−
21 June 2023 12773 1 minute
Тарих фанлари доктори, фахрий журналист Қудрат Ирназаров 73 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Журналистлар уюшмаси Ахборот хизмати хабар берди.
Қудрат Ирназаров 1950 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Турли йилларда газета мухбири, тарих кафедраси ўқитувчиси, мудири, Миллий университетда декан каби лавозимларда фаолият юритган.
2019 йилдан ҳозирги кунгача Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети Ижтимоий ва гуманитар фанлар кафедраси профессори, кейинроқ Жамоатчилик билан алоқалар ва реклама кафедраси профессори сифатида ишлаб келган. У 2008 йилда "Меҳнат шуҳрати" ордени билан тақдирланган.
Шунингдек, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзодхон Қудратхўжа ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Қудрат Ирназаров фидойи педагог ва сермаҳсул олим сифатида Ўзбекистон ОАВ ривожига муносиб ҳисса қўшганини айтиб ўтган.
Live
AllBAAdagi YTHda 14 kishi halok bo'ldi
13 November
Eronda raketa uchirish qurilmasiga zarba berildi
13 November