ЖССТнинг коронавирус бўйича ҳисоботи танқидга учради
Олам
−
31 Март 2021
5555АҚШнинг собиқ Давлат котиби Майк Помпео Twitter'даги саҳифасида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассисларининг коронавирус келиб чиқиши ҳақидаги ҳисоботини танқид қилди ва унинг муаллифларини Хитойнинг "дезинформация кампаниясини" қўллаб-қувватлашда айблади.
"Шунинг учун мен АҚШга ЖССТдан чиқишни тавсия қилгандим", дея қўшимча қилган у.
Помпеонинг сўзларига кўра, COVID-19 манбаси Ухань шаҳридаги Вирусология институтидир.
АҚШнинг собиқ Давлат котиби ЖССТ раиси Тедрос Адҳаном Гебрейесус ва Хитой раҳбари Си Цзинпинь ўртасида "фитна" бўлгани тўғрисида ҳеч қандай далил келтирмаган.
АҚШнинг собиқ давлат котиби Майк Помпео аввал коронавируснинг Хитойдаги ҳукумат лабораторияларида пайдо бўлганини тасдиқловчи маълумот ҳам тарқатган.
Помпео Ухань Вирусология институтининг бир неча ходими 2019 йилнинг ёзида коронавирусга ўхшаш касалликка чалинганини таъкидлаганди.
Аввалроқ, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) коронавирус келиб чиқишини билиш учун мутахассисларнинг Уханга қилган сафари натижалари тўғрисида ҳисоботни эълон қилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь