ЖССТ ишонч инқирозидан хавотирда
Олам
−
06 Март 2021
5310Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирусга қарши эмлашга бўлган ишонч инқирозидан хавотирда. Бу ҳақда ЖССТнинг Россия Федерациясидаги вакили Мелита Вуйнович айтиб ўтган.
“Ҳозир бутун дунёда, барча мамлакатларда кўраётганимиз ишонч инқирозидир. Бу аҳоли ва давлат ўртасидаги ишонч инқирозидир”, деган Вуйнович.
Унинг сўзларига кўра, агар коронавирусга қарши эмлаш муваффақиятсиз якунланса, бу барча иммунизация дастурларига ҳалокатли таъсир қилади.
Вуйновичнинг фикрига кўра, ишончга тўртта омил таъсир қилади: аҳоли билан тўғридан-тўғри алоқа, маълумот манбаи, ҳокимият ва атроф-муҳит.
Аввалроқ, ЖССТ Европа минтақавий бюроси раҳбари Ханс Клюге коронавирус пандемияси 2022 йилнинг бошида тугаши мумкинлигини айтганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь