ЖССТ вакили коронавирус пандемияси қачон тугашини маълум қилди 

Олам

image

Коронавирус пандемияси 2022 йилнинг бошида тугаши мумкин. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Европа минтақавий бюроси раҳбари Ханс Клюге шундай башорат қилди. 

Клюге энг ёмон сценарий ўтиб бўлганини таъкидлаган. 

"Биз ҳозир вирус ҳақида 2020 йил, у энди тарқалишни бошлаган пайтдагидан кўра кўпроқ нарса биламиз", деган ЖССТ вакили. 

Шу билан бирга, унинг таъкидлашича, COVID-19 бутунлай йўқ бўлиб кетмайди, аммо шу вақтга қадар ўрнатилган чекловларга эҳтиёж қолмайди. 

Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 112 млн 691 минг 908 кишини ташкил этмоқда. Улардан 2 млн 497 минг 554 нафари эса вирус қурбони бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЖССТ коронавирус

Баҳолаганлар

600

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг