ЖССТ Байденга миннатдорчилик билдирди

Олам

image

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адҳаном Гебрейесус АҚШнинг ЖССТга қайтишини маъқуллади. 

Шу билан бирга, Гебрейесус америкаликларни ва Жо Байденни АҚШ Президенти лавозимига киришгани билан табриклаган. 

У Байденга АҚШни ЖССТга қайтариш тўғрисидаги қарори ва вакциналарнинг мамлакатлар ўртасида тенг кириши ва тарқатилишини тартибга солувчи COVAX дастурига қўшилиш истаги учун миннатдорчилик билдирган.

"Бугун ЖССТ ва жаҳон соғлиқни сақлаш тизими учун яхши кун. АҚШнинг глобал роли жуда муҳим", деган Гебрейесус бугун, 21 январь куни ЖССТ ижроия қўмитасининг 148-сессиясида. 

Ташкилот раҳбарининг сўзларига кўра, ЖССТ "миллатлар оиласи"дир ва унинг барча аъзоси АҚШ ушбу оилада қолганидан хурсанд. 

Аввалроқ, Байден инаугурациядан сўнг АҚШни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига қайтариш тўғрисида фармон имзолагани ҳақида хабар бергандик. 

2020 йилнинг 29 май куни АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трамп Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан муносабатларни тўлиқ тўхтатиш нияти борлигини эълон қилди, чунки унинг раҳбарияти Америка маъмурияти талаб қилган ўзгаришларни амалга оширишни рад этди. Шу билан бирга, у ЖССТни гўё Хитойнинг тўлиқ назорати остида ишлаётганликда айблади. Унинг сўзларига кўра, ХХР Ҳукумати ва ЖССТ раҳбарияти янги коронавируснинг тарқалиши билан боғлиқ тегишли чораларни кўрмаган.

Трамп АҚШ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини 2021 йил 6 июлда расман тарк этиши ҳақида маълум қилган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

ЖССТ Байден

Баҳолаганлар

61

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг