Жорий йилда асосий солиқлар оширилмайдиган бўлди
Жамият
−
01 Ноябрь
41392024 йил якунига қадар Ўзбекистонда асосий солиқлар оширилмайди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев маълум қилди.
Унга кўра, сақлаб қолинадиган солиқ ставкалари қуйидагича:
Аммо сувни исроф қилишни камайтириш мақсадида автомобилларни ювишда ишлатиладиган сув учун солиқ ставкасини қайта кўриб чиқилади. Эндиликда машинани ювишга кетган 1 куб метр сув учун истеъмолчилар 15 минг сўмдан пул тўлаши мумкин. Таққослаш учун, бугунгача истеъмолчилар автотранспорт воситаларини ювиш учун ишлатилган сувнинг 1 куб метри учун 2410 сўм тўламоқда. Тадбиркорларга тенг шароитлар яратиш мақсадида эса иқтисодиётнинг барча тармоқлари – саноат, хизматлар, қурилиш ва бошқалар учун сув солиғи бир хил ўрнатилмоқда.
Бироқ эндиликда таркибида шакар бўлган барча салқин ичимликлар учун акциз солиғи жорий этилмоқда. Амалда эса бундай солиқ фақат газланган ширин ичимликларга нисбатан қўлланилар эди.
“Жаҳон савдо ташкилоти талабларига асосан товар ва хизматлар экспорти бўйича фойда солиғи имтиёзи бекор қилинмоқда”, дейилган Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳисоботида.
Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаевнинг очиқлашича, Ўзбекистондаги солиқ юки асосий ҳамкор давлатларга, масалан, Қозоғистон ва Россияга нисбатан баланд эмас.
Маълумот учун, Қозоғистонда ўртача ойлик иш ҳақи 583 АҚШ долларидан баландни ташкил қилади. Россияда эса бу кўрсаткич 535 АҚШ долларига тенг. Ўзбекистонда эса ўртача маош халқаро рейтингларда 452 доллар этиб кўрсатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда бюджет тақчиллиги ва ташқи қарз миқдори ошаётгани ҳақида видеоматериал эълон қилган эдик.
LiveБарчаси