Жомбойга янги солиқбоши тайинланди
Жамият
−
04 август 2019 4705 1 дақиқа
Самарқанд вилояти Жомбой тумани давлат солиқ инспекциясига янги раҳбар тайинланди. Шероз Эътиборович Азаматов туманнинг янги давлат солиқ инспекцияси бошлиғи бўлди.
Бунга қадар Шероз Азаматов Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси Ички аудит бўлими бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, Жомбой ва Самарқанд туманининг тўрт сектор раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Самарқанд вилоятига ташрифидан кейин лавозимдан олинганди.
Аввалроқ, Жомбой ва Самарқанд туманларига янги ҳоким ва ИИБ раҳбари тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август