Президент ташрифидан кейин “учган” ҳоким ўрнига янгиси келди
Жамият
−
30 Июль 2019
4114Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 26 июлда Самарқанд вилоятига амалга оширган ташрифидан сўнг, Самарқанд тумани ҳокими Шуҳрат Жамолов ва Жомбой туман ҳокими Умиджон Назаров ҳамда қолган 3 сектор раҳбарлари эгаллаб турган вазифаларидан озод этилгани ҳақида хабар берган эдик.
Бугун, 30 июль куни халқ депутатлари Жомбой тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туманга янги ҳоким тайинланди.
Сессияда Самарқанд вилояти ҳокими Эркин Турдимов қатнашган.
Куни кеча лавозимидан озод этилган Умиджон Назаров ўрнига Ҳамза Ҳакимович Тўйчиев Жомбой тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тасдиқланган.
Маълумот ўрнида, Ҳамза Тўйчиев 1978 йилда Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида туғилган. У шу пайтгача Самарқанд вилояти бўйича ғазначилик бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь