Жокович суд харажатлари учун ярим миллион тўлайди

Спорт

joco

Дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси Новак Жокович Австралиядаги можаролардан сўнг, суд харажатларини тўлаб беради. Бу ҳақда “Daily Mail” нашри хабар берди. 

Маълум қилинишича, айни пайтда тўловларнинг аниқ миқдори номаълум, аммо бу тахминан 500 минг долларни ташкил қилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, визаси бекор қилинган Жоковичнинг адвокатларининг аризаси Федерал суд томонидан рад этилган эди. Ниҳоят, Новак ишни ютқазди ва Австралиядан депортация қилинди.

Австралияда теннис давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилади ва олинган барча маблағлар мамлакатда спортни ривожлантиришга сарфланади. Ушбу қарор “Жокович Мельбурнда қолиб, мусобақаларда қатнашиши учун кураш келишуви” доирасида қабул қилган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Теннис Спорт Жокович Australian open

Баҳолаганлар

17

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made