Суд ҳукм қилди. Жокович Австралиядан кетади

Спорт

image

Австралия суди аввалроқ визаси бекор қилинган дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси Новак Жокович иши бўйича қарор қабул қилди ва у мамлакатдан четлаштирилади.

Теннисчининг адвокатлари берган ариза суд томонидан рад этилди ва Жокович ишни ютқазди. Шундай қилиб, у Австралия визасини ололмади. Яқин келажакда сербиялик теннисчи депортация қилинади. Бундай ҳолда, Новак суд харажатларини ҳам тўлаши керак бўлади.

Жокович иши Австралиядаги федерал суд судьяларининг тўлиқ ҳайъати томонидан кўриб чиқилди. Унинг таркибида Жеймс Аллсоп, Энтони Бесанко ва Девид О’Каллаген бор эди.

Эслатиб ўтамиз, Спортчига қарши даъволар визага мурожаат қилишда ҳужжатлар билан боғлиқ муаммолар туфайли юзага келган. Бундан ташқари сербиялик теннисчининг коронавирусга қарши эмланмасликка рухсат берувчи тиббий имтиёзи сабаб ўз ҳомийлари билан ҳам муносабатлари ёмонлашди.

Маълумот учун, Австралия очиқ чемпионатининг тўққиз карра чемпиони Жокович аллақачон турнир кортларида шуғулланишга муваффақ бўлган ва биринчи рақам остида сараланган эди. Қуръа натижаларига кўра, биринчи даврада ҳамюрти Миомир Кеcманович билан ўйнаши керак бўлган. Австралия очиқ чемпионати эртага, 17 январь куни бошланади.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Теннис Жокович Australian open

Баҳолаганлар

368

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг