Хавфли бурилиш: Жокович ҳибсга олинди

Спорт

image

Аввалроқ, 14 январь куни Новак Жокович иштирокида суд мажлиси бўлиб ўтгани, натижада унинг иши Австралия федерал судига ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун, 15 январь куни 34 ёшли сербиялик теннисчи федерал суд арафасида ҳибсга олинди. Бу ҳақда CNN маълум қилди. Аксарият кузатувчилар эса жаҳоннинг 1-рақамли теннисчиси депорт қилиниши ҳақида фикр билдираётган эди.

Эслатиб ўтамиз, Новак Жоковичнинг Австралия очиқ чемпионатидаги иштироки билан боғлиқ масала ҳалигача ҳал этилмаган. Кеча, 14 январь куни Жоковичнинг визаси яна бекор қилинди – бу қарорни иммиграция вазири Алекс Хоук қабул қилди. 

Спортчига қарши даъволар визага мурожаат қилишда ҳужжатлар билан боғлиқ муаммолар туфайли юзага келган. Бундан ташқари сербиялик теннисчининг коронавирусга қарши эмланмасликка рухсат берувчи тиббий имтиёзи сабаб ўз ҳомийлари билан ҳам муносабатлари ёмонлашди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Теннис ATP Жокович ITF Australian open

Баҳолаганлар

536

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made