Жиззахдаги ресторанда безорилик қилган 9 йигит ушланди

3-саҳифа

image

Жиззах шаҳридаги ресторанда безорилик содир этган ва ички ишлар ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмаган 9 нафар шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, Жиззах шаҳрининг Мирзо Улуғбек маҳалласида жойлашган ресторанда бир гуруҳ йигитлар томонидан безорилик содир этилган. Чунончи, ушбу шахслар идишларни синдириб, овқатланиш шохобчаси масъулларига босим ўтказишга уринган. Жабрланганларга кўра, уларнинг бу қилмишига сабаб соғлом рақобатни синдириш бўлган.

Йигитларнинг барчаси Жиззах шаҳридаги 5 та тунги клубда ишлаган. Қўлга олинганларнинг орасида майда безорилик, қасддан баданга енгил шикаст етказиш, ИИО ходимининг қонуний талабларига бўйсунмагани учун муқаддам судланган 3 нафар шахс борлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, тўпланган ҳужжатлар асосида содир қилинган қонунбузарликлар жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар суди томонидан кўриб чиқилди. Суд уларни майда безорилик ва ИИО ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмаганликда айбдор деб топиб, йигитларнинг барчасига 15 сутка маъмурий қамоқ жазосини берди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жиззах безорилик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг