Жиззахда судья ёрдамчиси қўлга олинди
3-саҳифа
−
28 Сентябрь 6348 1 дақиқа
Жиззахда судья ёрдамчиси 300 доллар пора олган вақтида ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Жиззах вилояти Фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро суди судья ёрдамчиси хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда Мирзачўл туманида яшовчи аёлнинг ишончига кирган. Уни турмуш ўртоғи билан ўзаро ажримини тезлаштириб, эр-хотин ўртасидаги мол-мулкнинг бир қисмини олишга ёрдам бериш эвазига 300 доллар талаб қилган.
Ўтказилган тезкор тадбирда у ўзининг хизмат хонасида сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда судья ёрдамчисига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилояти Термиз туман судининг судья ёрдамчиси 800 доллар пора билан қўлга тушганди.
Live
Барчаси