Жиззахда кепакка тош қўшиб сотган шахс ушланди (видео)
3-саҳифа
−
20 Октябрь
6880Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида чорва мол озуқаси ҳисобланган кепакка тош майдаларини қўшиб фуқароларга сотиб келган 31 ёшли тадбиркор ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, 31 ёшли С.Ш. исмли тадбиркор чорва молларининг озуқаси бўлган кепак маҳсулотларига тош майдаларини қўшиб, фуқароларга сотиб келгани аниқланган. Вилоят ИИБ томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида “Мустанг қайтмас” фермер хўжалиги раҳбарига тегишли уй кўздан кечирилганда, 80 тонна кепакка майда тошларни аралаштириб, қопларга жойлаб қадоқлангани ойдинлашган.
Вилоят Ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари давлат маркази томонидан қадоқланган ем маҳсулотлари текширилганда, унинг чорва моллари истеъмоли учун яроқсизлиги маълум бўлган.
Бундан ташқари маҳсулот тайёрланган жой солиқ ва коммунал тўловлардан яшириниш учун уй-жой сифатида кадастрдан рўйхатга ўтказилгани, бинода офис ва ишчилар овқатланадиган жой мавжудлиги, аммо яшаш учун шароит йўқлиги аён бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ИИБ хабарида, шунингдек, кимдир ушбу МЧЖдан жабр кўрган бўлса, ички ишлар органининг 102 қисқа рақамига ёхуд (93 303 51 57 ёки (97 523 38 31) рақамларига мурожаат қилиши сўралган.
LiveБарчаси