Жиззахда каналдан 5 ёшли боланинг мурдаси топилди

3-саҳифа

image

Жиззах вилоятидаги каналдан бедарак йўқолган боланинг мурдаси топилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди

Аниқланишича, Бахмал тумани “Истиқлол” маҳалласида яшовчи фуқаро Ж.Х. 5 ёшли фарзанди А.А. 2023 йил 3 май куни уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмасдан бедарак йўқолганлиги ҳақида мурожаат қилган.

Орадан икки кун ўтиб, 5 май куни вояга етмаган А.А.нинг мурдаси “Туятортар” каналидан топилган.

Марҳумнинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Билдирилишича, ҳозирда Бахмал тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 3 апрель куни Самарқанд вилоятининг Ургут туманидаги ариқ четидан 3 яшар боланинг мурдаси топилган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Жиззах канал бедарак йўқолган

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг