Жиззахда фирибгарликда айбланаётган 37 ёшли эркак қидирилмоқда
3-саҳифа
−
20 Февраль
784337 ёшли Жўрабек Иномов бир қатор жиноятларни содир этганликда айбланиб, қидирилмоқда. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, 1987 йилда туғилган Иномов Жўрабек Ғани ўғли Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 167- (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), ҳамда 168-модда (Фирибгарлик) ларида кўрсатилган жиноятларни содир этиб, яширинган.
"Ушбу шахс тўғрисида маълумотга эга бўлган ёки жабрланган фуқаролар +998976480007, +998975233075 ҳамда 102 рақамларига хабар беришларини сўраймиз. Хабар берган фуқаро рағбатлантирилади ҳамда унинг шахси сир сақланиши кафолатланади", дейилади бу ҳақдаги хабарда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ “Бахти Ташкентский”нинг акаси ва яна икки нафар шахс қидирувга берилган эди.
LiveБарчаси