Жиззахда фермер 4,7 млрд сўмлик “свет”ни талон-торож қилди
Олам
−
14 Май 2025 4163 1 дақиқа
Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида фермер хўжалиги раҳбари 4 млрд 739 млн сўмлик электр энергиясини талон-торож қилди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.
Маълум қилинишича, туманда жойлашган “А.Э.Ж.” фермер хўжалиги раҳбари А.С. қуввати 60 кВт бўлган 8 та сув насосларини электр ҳисоблагичдан ташқари улаши оқибатида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 4 млрд 739 млн сўмлик электр энергияси талон-торож қилингани аниқланган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 13 май куни 301 та энергоресурсларни йўқотиш ҳолатлари ҳамда 481 та ҳолатда 3 млрд сўмлик талон-торож қилиш ҳолатлари аниқлангани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025