Жиззахда фаросатсизлик: 75 туп дарахтнинг атрофи бетонлаб ташланди
Жамият
−
04 Декабрь 2021
19604Ижтимоий тармоқларда дарахтлар атрофи бетонлаб ташлангани ҳақида лавҳалар тарқалди. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳолат Жиззах вилояти бошқармаси томонидан ўрганилди.
Мирзачўл тумани Гагарин шаҳарчаси “Дўстлик” МФЙ Халқлар дўстлиги кўчасининг икки томонига экилган 75 туп дарахт атрофи МЧЖ ишчилари томонидан йўлак қуриш ишлари давомида бетонлаб юборилган.
Дарахтларнинг барчаси: 38 туп арча, 7 туп шумтол, 1 туп тут, 1 туп акация, 1 туп гилос, 4 туп қайрағоч, 7 туп қарағай, 12 туп айлант дарахтларининг тагидаги бетонлар бузиб олинган ва уларнинг таги юмшатилиб, парвариш қилинган.
МЧЖнинг ушбу ишга йўл қўйган ходимларга нисбатан расмий баённома расмийлаштирилиб, жарима белгиланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь