Жиззахда алимент тўлашдан қочиб юрган ота 15 суткага қамалди
3-саҳифа
−
26 июн 2024 4173 1 дақиқа
Жиззах вилоятида боласига алимент тўлашдан қочиб юрган ота 15 суткага қамалди. Бу ҳақда вилоят Мажбурий ижро бюроси хабар берди.
Қайд этилишича, фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро суди қарздор И.Т. ҳисобидан ундирувчи Г.Ш фойдасига фарзандлари таъминоти учун алимент ундиришни белгилаган. Олиб борилган ижро ҳаракатларига қарамасдан қарздор алимент пулини тўламасдан бўйин товлаб келаётгани аниқланган.
“Қарздорлиги бугунги кун ҳолатига 10 млн сўмдан ошганлиги учун қарздор отага нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси 4-қисмига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада алимент тўлашдан қочиб юрган ота тунги клубдан топилганди.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август