Жиззахда 8 автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

3-саҳифа

image

Жиззахда автобус ҳайдовчисининг ухлаб қолиши оқибатида жами 8 автомобиль, жумладан автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълум қилди. 

Ҳолат кеча, 17 январь куни соат 21:00 ларда Жиззах шаҳар “Мустақиллик шоҳ” кўчасида қайд этилган. 

Маълум қилинишича, “ANKAI” русумли “Жиззах автотранс сервис” МЧЖга қарашли йўловчи ташувчи автобусни йўловчиларсиз бошқариб кетаётган ҳайдовчи А.Н. ҳаракат давомида чарчоқ аломати бўлиб, ухлаб қолиши оқибатида рул бошқарувини йўқотган ва “JizzaxPlasTex” корхонаси олдидаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида ўзи билан бир йўналишда олдинда навбат кутиб тўхтаб турган:

1) ҳайдовчи Қ.А.га тегишли “Damas” русумли автомобилнинг орқа қисмига келиб урилиши натижасида “Damas” автомобили йўлнинг ўнг томон четига чиқиб ағдарилиб кетган ҳамда автобус ҳаркатини давом эттириб:

2) ҳайдовчи Т.К.га тегишли Nexia-2 русумли;

3) ҳайдовчи Т.У.га тегишли Nexia-2 русумли;

4) ҳайдовчи З.Ш.га тегишли Cobalt русумли;

5) ҳайдовчи Х.А.га тегишли Nexia-3 русумли;

6) ҳайдовчи У.С.га тегишли Nexia-2 русумли;

7) ҳайдовчи Р.И.га тегишли бўлган Lacetti русумли автомобилларга, жами 7 та транспорт воситаларига тўқнашиб, ЙТҲ содир этган.

ЙТҲ оқибатида Damas автомобили ҳайдовчиси А.Қ.га биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, амбулатор тартибда даволаниш учун яшаш манзилига юборилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 12 январь куни пойтахт 12 январь куни Тошкентда 17 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Жиззах

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг