Жиззахда 4 киши тунда бир эркакни калтаклади (видео)
3-саҳифа
−
06 Август
11361Ижтимоий тармоқларда 4 киши тунда бир эркакни калтаклагани ва бир аёл уларни ажратишга уринаётгани тасвирланган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати муносабат билдирди.
Билдирилишича, воқеа Тошкент-Термиз М-39 йўлининг Жиззах вилоятидан ўтган қисмида содир бўлган. Шароф Рашидов туманининг “Файзобод” маҳалласи ҳудудида Қашқадарё вилояти Китоб тумани “Севаз” маҳалласида яшовчи Ф.З. ҳамда М.С.га 4 нафар фуқаро томонидан тан жароҳатлари етказилган.
“Суриштирув жараёнида ушбу шахслар “Файзобод” маҳалласида истиқомат қилувчи Ф.Ю., Б.Ю., А.Ю., Ў.Ю. эканлиги аниқланди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қаршида қарзини қайтармаган фуқаро “самосуд” қилинганди.
LiveБарчаси